Тошкентда уч маҳбус қочиб кетди, улардан бири қўлга олинган
18 декабр куни Тошкент шаҳрида оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб ҳибсга олинган 3 нафар шахс қочиб кетгани ҳақида эълон берилди.
Айни вақтда кенг кўламли қидирув ишлари олиб борилмоқда, постларда ҳар бир автомобилни синчиклаб текшириш бошланган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, қидирув ишлари натижасида қочиб кетганлардан бир нафари – 1982 йилда туғилган Рустамжон Тўланбоевич Умаров қўлга олинган.
Қуйидаги 2 нафар шахс эса қидирилмоқда:
1. 1990 йилда туғилган Акромжон Бахтиёрович Абдуллаев;
2. 1995 йилда туғилган Тоҳиржон Ҳакимбой ўғли Паттаев.
«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларни кўрсангиз ёки улар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 98-364-02-03 телеграм рақамига хабар беришингиз сўралади. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
17:11 / 24.10.2024