Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қидирувдаги шахс учун 40 млн сўм мукофот эълон қилинди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланаётган 33 ёшли Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович қидируви давом этмоқда. Тошкент вилояти ИИББ уни топганга 40 миллион сўм мукофот ваъда қилди.
«Ҳурматли фуқаролар! Сиз ушбу шахсни кўрсангиз ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан, Тошкент вилояти ИИББнинг қуйидаги рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.
Тел: 70-975-21-02, 70-762-41-21
98-361-19-22, 98-314-44-05
Қидирувдаги шахсни қаерда экани хақида хабар берган ёки топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 40 000 000 (қирқ миллион) сўм билан мукофотланиши кафолатланади», — дейилади хабарда.
- 18 декабр куни Тошкент шаҳрида оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб ҳибсга олинган 3 нафар шахс қочиб кетгани ҳақида эълон берилганди. Олиб борилган кенг кўламли қидирув ишлари натижасида кейинги кунларда улардан икки нафари қўлга олинди.
Мавзуга оид
19:27 / 09.02.2026
Франциядаги қотиллик: полиция тепкини эгизаклардан қайси бири босганини тополмаяпти
09:20 / 02.02.2026
Пойтахтда жиноятчиликка қарши курашишнинг янги босқичи бошланди
10:28 / 28.01.2026
“Уюшган жиноятчилик бизнес ниқоби остида даромадли соҳаларга кириб боряпти” – Шавкат Мирзиёев
16:50 / 27.01.2026