Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ТИВ Белгород ўққа тутилишида Буюк Британияни айблади
Москва БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақирди.
30 декабр куни Белгород шаҳрига берилган зарбалар ортида Буюк Британия турибди, деб маълум қилди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
«[Ҳужум ортида] Британия турибди, қайсики Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учраганини англаб, АҚШ билан мувофиқлашган ҳолда Киев режимини террорчилик ҳаракатларига ундаётган», — деган Захарова журналистларга.
Захарованинг сўзларига кўра, ҳодиса учун жавобгарлик Киевга қурол-яроғ етказиб беришда давом этаётган Евроиттифоқ давлатларининг ҳам зиммасида.
ТИВ вакили Россия ҳодиса юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини чақиришни сўраганини ҳам маълум қилган.
- Белгород ўққа тутилиши оқибатида, ФВВнинг сўнгги расмий маълумотларига кўра, 22 киши ҳалок бўлган, яна 100 дан ошиқ киши яраланган. Гувоҳлар бу уруш бошидан буён амалга оширилган энг кучли ўққа тутиш бўлганини айтишган.
- Украина махсус хизматларидаги манбалар Россиянинг Белгород шаҳри ўққа тутилишидан кейин Украина қуролли кучлари Белгород областидаги ҳарбий объектларга ҳужум уюштиргани, шаҳардаги турар жой кварталлари эса гўёки Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг нопрофессионал ҳаракатлари оқибатида зарбага учраганини билдирган.
Мавзуга оид
15:50 / 24.05.2026
Россия Украинага «Орешник» билан зарба берди
09:16 / 05.02.2026
ЕИ элчиси Киевда Захарованинг ҳақоратомуз постига жавоб қайтарди
12:29 / 16.01.2026
Захарова Соловёвнинг Марказий Осиё ва Арманистон ҳақидаги сўзлари юзасидан муносабат билдирди
19:55 / 02.01.2026