Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда “права”сиз машина бошқариб, кўчада дрифт қилганлар 15 суткага қамалди
19 ва 20 ёшли йигитлар ярим тунда Чилонзор тумани ҳудудида хавфли дрифтларни амалга ошириб, аварияли ҳолатларни юзага келтирган. Ўрганиш ишлари давомида уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқларда ёш йигитлар Cobalt ва Gentra машиналарида танасини ташқарига чиқарган ҳолда хавфли дрифтларни амалга оширгани акс этган видео тарқалди. Ўрганиш давомида ушбу ҳолат пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳудудида содир этилгани аниқланди.
Маълум бўлишича, 2024 йил 1 январ куни соат 00:10 лар атрофида бир гуруҳ ёшлар Чилонзор тумани ҳудудида машина бошқариб, дрифт қилган ҳолда ўзлари ва атрофдагиларга хавф туғдирган. Ушбу ҳаракатларни содир этган 4 йигит ўша ерда хизмат вазифасини олиб бораётган ички ишлар ходимининг қонуний талабига ҳам бўйсунмаган.
Ўрганиш давомида машиналарни бошқарган 19 ва 20 ёшли йигитларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги, шундай бўлишига қарамай улар машинани кўчага ота-онасининг рухсати билан ҳайдаб чиққани аниқланган. Жумладан, Cobalt ҳайдовчиси машина дадасининг номида эканини, уни ювиш учун олиб чиққанини таъкидлаган.

2 нафар вояга етмаган шахсларнинг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан чора кўрилиб, профилактика ишлари олиб борилган. 4 нафар қоидабузарга эса жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
11:35
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026