Менежерлик сертификатига эга бўлиш талаби қуйидаги таълим муассасалари директори лавозимларига нисбатан татбиқ этилмайди:

  • Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;
  • жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари;
  • санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари;
  • ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар;
  • алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар.

Жорий йилнинг 16 январидан бошлаб менежерлик курсида таълим олиш учун номзодларни рўйхатга олиш бошланади. 

Бунинг учун номзодлар махсус портал (manager.uzedu.uz) орқали рўйхатдан ўтиб, курсларда иштирок этиш учун ариза юбориши талаб этилади.  

Менежерлик курслари 2024 йил 1 февралдан бошланади.