Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 22 январ куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 22 январ, душанба куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–2 даража, кундузи +10...+12 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...–5 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Самарқанд, Қашқадарё Сурхондарё вилоятлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.
Мавзуга оид
13:17 / 16.03.2026
Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда
11:14 / 13.03.2026
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши давом этади
16:10 / 11.03.2026
“Дарахтларни асраш учун чорваларимгача сотдим” – водийда боғбонлар совуқдан қандай ҳимояланмоқда?
13:42 / 10.03.2026