Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лицензияси бекор қилинган хусусий олийгоҳларнинг талабалари кўчада қолмайди — вазирлик
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лицензияси бекор қилинган ОТМ талабаларининг ўқиши уларнинг аризасига асосан белгиланган тартибда бошқа олийгоҳларга кўчирилиши таъминланишини айтмоқда.
Лицензияси бекор қилинадиган нодавлат олий таълим муассасаларининг талабалари кўчада қолиб кетмайди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 6 та нодавлат ОТМнинг тегишли лицензиясини бекор қилиш бўйича судга даъво аризалари киритилган.
Шундан 5 тасининг тегишли лицензияси суд қарорига кўра бекор қилинган, 1 та нодавлат ОТМнинг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.
Бугунги кунга қадар суд жараёнлари тўлиқ якунланган ва лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотлари – “Valley Innovative University”, Урганч шаҳридаги Binari университетининг барча талабалари тегишли тартибда олий таълим ташкилотларига кўчирилган.
Ҳозирда лицензияси бекор қилинган бошқа олий таълим ташкилотлари талабаларининг ўқишини кўчириш ишлари ташкил этилмоқда.
“Вазирлик лицензияси бекор қилинган олий таълим ташкилотларининг бирон-бир талабаси кўчада қолмаслигини маълум қилади. Барча талабаларнинг аризасига асосан ўқиши белгиланган тартибда бошқа олийгоҳларга кўчирилиши таъминланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Kun.uz’да лицензияси бекор қилинган ОТМ талабаларининг келажакдаги таълими бўйича муаммо ёритилган ва масъулларга бир нечта саволлар қўйилганди.
Жумладан, ўқишни кўчиришга ариза топшириш муддати ўтиб кетган бўлса, ОТМнинг лицензияси олиб қўйилган тақдирда унинг талабалари нима қилиши керак? Улар муайян муддатлик вақтини йўқотадими? Дейлик, талаба ўқишини кўчириш бўйича ариза берди, бу ариза қаноатлантирилмаса, талабага қандай ёрдам кўрсатилади?
ОТМлар ўқув йили бошида квотасини тасдиқлаб олган бўлса, уларда яна қўшимча ўринлар яратиладими? Агар лицензияси тугатилган ОТМлар учун шундай истисно бўлса, у қайси ҳужжатда акс этган?
Kun.uz бу масалага масъул бўлган ОТФИВ матбуот хизмати билан боғланиб, ёпилаётган нодавлат ОТМ талабаларига қандай ёрдам кўрсатилиши ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилган, лекин вазирлик уларга жавоб беролмаслигини билдирганди.
Маълумот учун, Адлия вазирлигининг licence.gov сайти реестрига қаралса, вазирлик 2023 йил январ ойидан бери 10 га яқин хусусий олийгоҳларга лицензия берган.
Мавзуга оид
20:55 / 23.04.2026
Таълимда сунъий интеллект: талабалар олдинда, университетлар орқада қолмоқда
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
10:20 / 13.04.2026
Олий таълимда чет элликлар учун янги грант дастури ишга туширилади
10:00 / 13.04.2026