Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари учун БААга визасиз режим бугундан кучга киради
Ўзбекистонликлар 30 кундан ошмаган муддатда ушбу мамалкат ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Ўзбекистон фуқаролари бугун, 16 февралдан Бирлашган Араб Амирликларига визасиз боришлари мумкин.
2024 йил 16 январ куни БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланган эди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилган.
“Дунё” ахборот агентлигига кўра, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 29 та давлатига визасиз боришлари мумкин. Шу тариқа Ўзбекистон «Passport Index» жаҳон рейтингида 69-ўринга кўтарилган.
Олдинроқ ўзбекистонликлар Эронга ҳар олти ойда бир марта визасиз кириб, 15 кунгача саёҳат қилишлари мумкинлиги хабар қилинганди. Бу тартиб жорий йилнинг 4 февралидан кучга кирган эди.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026