Лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинди
Президент фармонига кўра, 1 мартдан 7 та турдаги рухсатномалар тўлиқ бекор қилинди, 12 турдагиси бирлаштириш йўли билан бекор этилди, 3 турдагиси эса хабар бериш тартиби билан алмаштирилди.
«Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони билан 2024 йил 1 мартдан лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинди:
Шунингдек, 2024 йил 1 мартдан:
- лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга қўлланган жарима суммаси миқдорининг 50 фоизи 15 кун ичида, 70 фоизи 30 кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади;
- лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видео алоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади;
- тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда унинг почта манзили сифатида муассиснинг турар жойини кўрсатишга рухсат берилади.
Туроператорлар учун фавқулодда ҳолатлар юзага келганда хавфни мажбурий суғурта қилиш тартибини жорий қилиш орқали «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш бекор қилинади.
2024 йил 1 мартдан 2025 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида рентген ускунасидан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш фаолиятларини бошлаш учун уч ойгача ўтиш ва мослашиш даврини белгилайдиган «Бизнесга лицензиясиз кириш» махсус режими жорий этилади.
Тавсия этамиз
Тармоқларда янги фирибгарлар: фаоллашаётган тредингчилар, 2 кунга “права” ва Masdar ниқобидаги молиявий пирамида
Ўзбекистон | 18:57 / 06.01.2025
Украинанинг Курск областидаги «катта юриши». Бу ҳақда нималар маълум?
Жаҳон | 14:50 / 06.01.2025
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?
Фан-техника | 13:51 / 06.01.2025
«Олтин тоғлар» ваъда қилган Трамп. Унинг режасида нималар нотўғри?
Жаҳон | 11:51 / 06.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Жарима чиптасизлар учун” – Тошкент автобусларида йўлкирани нақд пулда тўлайдиганларга жарима солиниши рад этилди
Ўзбекистон | 12:24
-
Давлат органларининг очиқлик фаолияти текширилади
Жаҳон | 12:16
-
2024 йилда солиқ тушумлари қарийб 200 трлн сўмга етди
Иқтисодиёт | 12:11
-
“На пулни қайтаради, на машинани беради” – «Umid auto leasing»дан одамлар норози
Жамият | 12:11
Мавзуга оид

13:49 / 05.01.2025
Лицензия олмасдан одамларни Умрага юборган фирмаларга чора кўрилди

21:30 / 30.12.2024
Telegram Малайзияда лицензия олиш учун ариза берди

11:11 / 25.12.2024
Тошкентда логопед марказида бемор болалар даволанган. ССВ марказда тиббий лицензия бўлмаганини маълум қилди

16:15 / 18.12.2024