Унга кўра, танловнинг 1-босқич (сектор миқёсида) – жорий йил 19-25 феврал кунлари, 2-босқич (туман/шаҳар миқёсида) – 26-29 феврал кунлари, 3-босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида) – 1-10 март кунлари ўтказилади.
Танлов ғолиблари 22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни арафасида эълон қилинади.
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш ҳамда “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти тизимини самарали ташкил этиш бўйича “Андижон тажрибаси” ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.












