Ўзбекистон | 10:33 / 10.03.2024
38672
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 11 март, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +6...+8 даража, кундузи +17...+19 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинч ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +11...+16 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Мавзуга оид