Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига биноан, Наврўз байрамини нишонлаш мақсадида 21-24 март кунлари дам олиш кунлари этиб белгиланган.

Шу муносабат билан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қандай тартибда ташкил этилиши тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра:

  • 2024 йил 21 март, пайшанба - Наврўз байрами, дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 22 март, жума - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 23 март, шанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 24 март, якшанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.