Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 31 ёшли В.Ф. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 909 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Фото: AP
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи 24 ёшли Қ.У. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Қ.У интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Қ.У.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, ЖК 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
15:21 / 27.01.2026
Telegram орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси фош этилди
13:35 / 19.01.2026
Telegram’даги APK файл туфайли фуқаро 55 млн сўмдан айрилди
15:27 / 17.01.2026
Роскомнадзор Telegram’ни қисман блокламоқда
13:51 / 07.01.2026