Telegram’да янги номдаги APK файллари кўпаймоқда. Бундай файлларни очиш ёки зарарли ҳаволаларга кириш жиддий оқибатларга олиб келяпти.

Психологик ҳужум

Зарарли APK файллари уни очишга ундовчи бир неча психологик ҳужумларга асосланади.

Қизиқувчанлик – бу турдаги зарарли файллар тўй ёки байрам таклифномаси, МИБ қарздорлиги ва бошқа шу каби шаклларда бўлиши мумкин.

Қўрқув – “суратингиз тарқаб кетибди”, “судга чақирилдингиз”, “сизни кузатишяпти” каби турлари кўпроқ учрайди.

Молиявий тузоқ – “сизга ютуқ чиқди”, “бонусни олинг” ва бошқа шу каби номларда учрайди.

Ўғрига “шериксиз”

APK файллари киберфирибгарлар учун телефонингизни очиб берувчи “калит” ҳисобланади. Шу сабабли, бундай файлларни очиш уйга тушаётган ўғрига хонадон калитини бериб, “истаган нарсангизни олиб чиқиб кетаверинг”, дейишдай гап. Киберфирибгарлар айнан фойдаланувчининг рухсати (файлни очиши) билан ўғриликни амалга ошира олади.

Ўғирланган нарсалар эса шахсий маълумотлар, аккаунт ёки банк картаси бошқаруви, ундаги пул маблағлари бўлиши мумкин.     

Очса нима бўлади?

APK файлларини очиш ёки зарарли ҳаволаларга кириш жиддий оқибатларга олиб келади. Чунки, киберфирибгар бу орқали қуйидагиларни қўлга киритиши мумкин:

  • шахсий маълумотлар; 

  • аккаунтга рухсатсиз кириш; 

  • телефон аппаратини масофадан бошқариш;

  • телефондаги молиявий иловалардан пул ўғирлаш;

  • аккаунт номидан унинг танишларига зарарли файллар жўнатиш ва бошқалар.

Тавсиялар

Агар шубҳали илова очилиб, телефон қурилмасига ўрнатиб юборилган бўлса, қуйидаги чораларни кўриш тавсия қилинади: