Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 15 апрел куни Тошкентда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири, шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд билан учрашди. 

“Саудия Арабистони подшоҳлиги ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд ҳазрати олийлари билан кўришганимиздан мамнунмиз. Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони подшоҳлиги ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг қамровли шериклик муносабатларини амалий бойитишга алоҳида эътибор қаратдик”, дея маълум қилди Бахтиёр Саидов. 

Мулоқотдан минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама платформалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам ўрин олди. 

Дипломатик ва махсус паспорт эгаларини ўзаро қисқа муддатли виза талабларидан озод этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланди.