Олий рада маҳбусларни фронтга юборишга рухсат берди
Украина парламенти иккинчи ўқишда қамоқ муддати уч йилдан кўп бўлмаган маҳкумларнинг бир қатор тоифаларини ихтиёрий равишда сафарбар этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Фото: Irina Yakovleva/TASS/dpa/picture alliance
Украина Олий радаси айрим тоифадаги маҳбусларга Украина Қуролли кучлари сафига ихтиёрий равишда сафарбар бўлишга рухсат берди. 8 май, чоршанба куни у судланганларнинг айримларини ихтиёрий сафарбар этишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат учун 279 депутат овоз берди.
Украина миллий хавфсизлиги асосларига қарши жиноятлар, қасддан одам ўлдириш, шунингдек, зўрлаш ва педофилия жинояти учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган маҳкумларга жанговар ҳаракатларда қатнашишга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, порахўр амалдорлар ва ўта масъулиятли лавозимларда ишлаган маҳкумлар, хусусан, депутатлар ва вазирлар Украина Қуролли кучлари сафига қўшила олмайди, деди Олий рада вакили Елена Шуляк.
Жазо муддати тугашига уч йилдан камроқ вақт қолган бўлиши керак
Унинг сўзларига кўра, маҳбусларни Украина Қуролли кучлари сафига сафарбар қилиш учун уларнинг жазо муддати тугашига уч йилдан камроқ вақт қолган бўлиши керак. «Қамоқхонада узоқроқ қоладиган маҳбуслар, айниқса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар, кўриб чиқиш ҳуқуқисиз дарҳол рад этилади», - дея таъкидлади Шуляк.
Ҳарбий ҳолат даврида ҳарбий хизматни шартнома бўйича ўташ учун маҳкумларни шартли равишда озод қилиш имкониятини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси апрел ойи бошида биринчи ўқишда қабул қилинган эди.
Ҳужжатда ҳарбий хизматни ўташдан шартли равишда озод қилиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилиниши ва бундай озод этилган шахслар ҳарбий қисмларнинг ихтисослаштирилган бўлинмаларига етказилгандан сўнг улар маъмурий назоратга олиниши назарда тутилган. Бундан ташқари, собиқ маҳкумларнинг ҳарбий хизматдан бўйин товлагани учун жавобгарлик 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзида белгиланади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Эрон ТИВ раҳбари: Вашингтон билан ядровий музокараларни бошлаш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган
Жаҳон | 08:05
-
Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 07:51
-
ЕИ саммитида Исроил Ғазода инсон ҳуқуқларини поймол этаётганига урғу берилди
Жаҳон | 07:47
Мавзуга оид

19:06 / 03.06.2025
Қатлдан қочганлар: мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг шов-шувли қамоқдан қочиш иши

15:15 / 30.04.2025
Украина жанговар тажрибаси бўлмаган ҲШМ ходимларини фронтга юборади

15:17 / 07.02.2025
"Шторм Z" отрядларига 30 минг маҳбус ёлланди

22:20 / 03.01.2025