Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 39 ёшли Б.Р. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 11 млн 719 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи 20 ёшли Х.З. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.З. Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.З.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
20:54 / 12.12.2024
Telegram 2024 йилда 15 миллиондан зиёд канал ва гуруҳларни блоклади
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
20:04 / 26.11.2024
Криптовалюта билан боғлиқ битимлар Telegramʼнинг асосий даромад манбаига айланди
22:35 / 23.11.2024