Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги боғчада тарбиячи болани калтаклади
Ходим аввалига болани бошқа тарбияланувчига урдирган, кейин эса ўзи уни қаттиқ силтаб, юзига тарсаки тушира хонадан олиб чиқиб кетган.
Андижондаги боғчалардан бирида тарбиячи болани калтаклагани акс этган видеолар юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Видеоёзувга кўра, воқеа 18 май санаси 17:20лар атрофида содир бўлган. Хонадаги болалардан бири бошқа бир гуруҳдошини ургани кўринади. Шундан сўнг тарбиячи келиб калтак еган болага ўша болани уришини айтиб, урдиради. Кейин эса ходимнинг ўзи болага тарсаки тушириб, силтаб хонадан олиб чиқиб кетади.
Қайд этилишича, Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатни назоратга олган. Ўрганиш ишлари бошланган.
Ташкилот ўрганиш ишлари якунларига кўра батафсил маълумот берилишини ваъда қилган.
Мавзуга оид
10:00
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026