Ўзбекистон | 17:02 / 31.05.2024
18551
2 дақиқада ўқилади

IELTS’дан 4 балл билан ҳам магистратурага кириш мумкинми?

Президент фармони билан ОТМ магистратураси учун чет тили даражаси талаби пасайтирилди.

Фото: Shutterstock

“Бу йилдан бошлаб IELTS'дан атиги 4 балл олган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади” деган мазмундаги хабарлар тарқалмоқда. Бу хабар қисман тўғри, лекин ҳамма йўналишларга ҳам 4 балл билан кириб бўлмайди. Чет тили сертификати даражасининг туширилиши хориж тилларига алоқадорлиги юқори бўлмаган йўналишларга тегишли.

Магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабул қилишда хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатлар даражаси президент фармони билан пасайтирилди.

Унга кўра, энди:

хорижий тиллар йўналишлари бўйича – камида С1 даражасида;

гуманитар, биологик ва турдош фанлар, математика ва статистика, бизнес ва бошқарув, ҳуқуқ, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар, журналистика ва ахборот, ахборот-коммуникация технологиялари таълим соҳалари бўйича – камида В2 даражасида;

бошқа таълим соҳалари ҳамда маданият ва спорт мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича – камида В1 даражасида бўлиши керак.

IELTS халқаро имтиҳонида B1 даража 4 – 5 баллга, B2 5,5 – 6,5 баллга, C1 эса 7 – 8 баллга тенг.

Маълумот учун: ОТМларнинг бакалавриатига топширишда чет тилидан максимал балл олиш учун абитуриент камида B2 даражадаги сертификатни тақдим этиши зарур.

Мавзуга оид