Абдулла Арипов янги лавозимларга тайинланган номзодларни ҳукумат аъзоларига таништирди
Абдуваққос Рафиқов Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси, Азим Аҳмадхўжаев Атом энергияси агентлиги директори, Жамшид Турсунов Автомобил йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бугун, 21 июн куни Вазирлар Маҳкамасида президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорларига асосан, лавозимларга тайинланган ва тасдиқлаган бир қатор номзодлар бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди.
Хусусан:
- Абдуваққос Воҳидович Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;
- Азим Исроилович Аҳмадхўжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;
- Олимжон Муҳаммаджонович Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;
- Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Амриддин Насриддинович Абдураҳмонов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раисининг йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54 / 30.05.2025
-
“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?
Жамият | 22:30 / 30.05.2025
-
30 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:30 / 30.05.2025
Мавзуга оид

09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин

08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади

15:46 / 13.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга чиқармоқчи

20:32 / 12.05.2025