Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар Ўзбекистон-Туркия кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ва Ўзбекистон президентининг жорий йил 5-6 июн кунлари Туркияга амалга оширган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижроси юзасидан фикр алмашдилар.
Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш, хусусан, Туркияга экспорт қилинадиган Ўзбекистон маҳсулотлари номенклатурасини кенгайтириш, шунингдек, минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
















