Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия террор оқланган постларга «Like» босганларни депортация қилади
Эндиликда Германияда вақтинча яшаш рухсатномаси билан истиқомат қилаётган хорижликлар ижтимоий тармоқда бирор бир терактни оқласа, мамлакатдан чиқариб юборилади. Германия ҳукумати бу борада махсус ҳужжат қабул қилди.
Янги ҳужжатга кўра, Германияда яшаётган хорижлик қайсидир терактни оқлаб пост ёзиши ёки изоҳ қолдириши ҳам шарт эмас. Уни мамлакатдан чиқариб юбориш учун теракт оқланган видео ёки постга «Like» белгисини қўйиши кифоя бўлади. Депортга тушиш учун битта терактни оқлаш етарли.
25 май куни Германиянинг Мангейм шаҳрида афғонистонлик мухожир немис полицияси зобитини пичоқлаб ўлдирганди. Тармоқда кўплаб Германияда яшаётган мухожирлар бу ҳаракат мақталган постларни қўллаб-қувватлаган.
Аввалроқ 25 июндан Германияда вақтинча яшаш рухсатномаси олмоқчи бўлганлар бу ҳужжатни олиш учун Исроилни давлат сифатида тан олиши керак деган талаб қўйилаётгани ҳақида ҳам хабарлар чиққанди.
Мавзуга оид
10:25 / 12.06.2026
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
17:43 / 04.06.2026
1 июндан Россия қонунчилигида мигрантлар учун қатор ўзгаришлар кучга кирди
11:43 / 17.05.2026