Ўзбекистон | 09:43 / 29.06.2024
2252
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда савдо соҳасидаги корхоналар қанча солиқ тўлагани айтилди
Савдо фаолияти билан шуғулланувчи 145 минг 249 та юридик шахс томонидан 2024 йил январ-май ойларида 10 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.
Солиқ қўмитаси маълум қилишича, шундан 996,9 млрд сўми, яъни 10 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 21,6 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 299,9 млрд сўмни ташкил этган.
Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 389,4 млрд сўм;
- фойда солиғи – 229,4 млрд сўм;
- акциз солиғи - 157,9 млрд сўм;
- ЖШОДС - 128 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ - 69,6 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи - 19,6 млрд сўм;
- бошқа солиқлар - 3 млрд сўм.
Мавзуга оид
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
09:30 / 31.10.2024
РФ трансчегаравий савдо бозорига киришни чекламоқчи
08:20 / 23.10.2024