Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ЭТК бошлиғи фирибгарликда айбланиб ушланди
Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонаси бошлиғи МЧЖнинг электр таъминотидан катта миқдордаги қарздорлигини камайтириб бериш эвазига 90 млн сўм олгани аниқланган. У ушбу маблағдан 3 млн сўмини қайтариб бераётганида тезкор тадбирда ушланган.
Гулистон шаҳрида фирибгарлик йўли билан тадбиркорнинг 90 млн сўмини қўлга киритган электр тармоқлари корхонаси бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Д.Н. шаҳар электр тармоқлари корхонаси муҳандиси вазифасида ишлаган даврида “Г.С.К.” МЧЖнинг электр таъминотидан 202,5 млн сўм қарздорлигини камайтириб бериши эвазига МЧЖ назоратчиси А.Г.дан 90 млн сўм маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
У ушбу пуллар ҳисобидан 3 млн сўмни фуқаро У.М. орқали қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
21:32 / 02.06.2026
6 вилоятда Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
21:05 / 02.06.2026
“Одамлар англамагунча, бу империя қуламайди” – кибержинояти учун қамоқда ўтирган маҳкум
12:12 / 01.06.2026