Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Ўзбекистонга тиббий мобил контейнерлар етказиб беради
Тиббий мобил контейнерлар компютер томографияси, ултратовуш, рентген ва бошқа ускуналар учун сканерлар билан жиҳозланган.
Япония Ўзбекистонга 4 та тиббий мобил контейнерлар етказиб беради. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 июл куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Япония элчиси Хатори Такаши беғараз ёрдам доирасида амалга оширилаётган 3 млрд иеналик (6,3 млн доллар) «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури» бўйича алмашинув ноталарини имзоланган.
Унга кўра, Ўзбекистонга компютер томографияси сканерлари, ултратовуш, рентген аппаратлари билан жиҳозланган қўшимча 4 та тиббий мобил контейнер етказилади. Бу билан республика бўйлаб самарали тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятлари яхшиланади.

Қайд этилишича, компютер томографияси сканерлари қатор касалликларни аниқлашда муҳим ҳисобланади. Мобил тиббий контейнер ҳар қандай жойда, жумладан, фавқулодда вазиятларда ҳам хизмат кўрсатиши мумкин.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026