Ўзбекистон | 10:00 / 04.07.2024
2796
2 дақиқада ўқилади
Реклама

ОКМК: Олти ойда 1 млн kWh яшил электр энергияси ишлаб чиқарилди

ОКМК тизимидаги объектларда жами 10 MW қувватли А классдаги қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, жорий йилнинг биринчи ярмида қарийб 1 млн kWh муқобил электр энергияси ишлаб чиқарилди ва комбинатнинг ички эҳтиёжини қондиришга йўналтирилди

Фото: ОКМК

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда энергиянинг қайта тикланадиган экологик тоза манбалари – қуёш ва шамол қувватидан фойдаланишга катта эътибор қаратиб келинмоқда.

Жумладан, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ҳам энергия барқарорлигини таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш борасида дадил қадамлар ташланди ва салмоқли натижаларга эришилмоқда.

Буни ҳозирда комбинатнинг 50 дан ортиқ таркибий бўлинмалари ва ижтимоий соҳа объектларида жами 10 MW қувватли А классдаги қуёш панеллари ўрнатилгани ҳам кўрсатмоқда. Уларда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси комбинат ички эҳтиёжни қондиришга йўналтирилиб, фойдали иш коэффициенти 21,3 фоизни ташкил этмоқда.

Маълумот учун: ишлаб чиқариш объектларида – 8 062 кВт, ижтимоий соҳада – 979 кВт, Тошкент вилоятида – 7 811 кВт, Самарқанд (Ингичка кони) – 345 кВт, Наманган – 375 кВт, Сурхондарё – 510 кВт электр энергияси ишлаб чиқариладиган қуёш панеллари ўрнатилган

Қайта тикланувчи энергия манбаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар ўз самарасини кўрсатмоқда.

Йилнинг биринчи ярмида қарийб 1 млн kWh электр энергияси ишлаб чиқарилди ёки 300 минг куб метр табиий газ сарфининг олди олинди. Йил якунига қадар яна 1,6 млн kWh (жами 2,6 млн kWh) ишлаб чиқарилиб, жами табиий газ иқтисоди 1 млн куб метрга етказилади.

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ
Матбуот хизмати Ⓣ

Реклама

Мавзуга оид