Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “A.T.” МЧЖ раҳбари Д.Ю. (муқаддам судланган) F. МЧЖ билан нефть маҳсулотлари етказиб бериш бўйича тузилган шартномага асосан жами 3,9 млрд сўмлик А-95 маркадаги бензин ёнилғисини қабул қилиб олиб, ушбу маҳсулотларни сотувидан тушган маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлар юбориб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштиргани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.












