Олий суд Ўзбекистонда ярим йилда транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузгани учун қамалганлар сонини маълум қилди.
2023 йилда Жиноят кодексининг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 325 нафар шахс судланган.
Шундан 635 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 690 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
2024 йилнинг 1-ярмида 1 601 нафар шахс судланиб, уларнинг 551 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 1 050 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
















