КХДРнинг чиқинди шари Жанубий Корея президенти идорасига учиб келди
КХДРдан учиб келган ҳаво шарининг таркиби хавфли эмас, деб хабар қилди Жанубий Корея президенти хавфсизлик хизмати. Шимолий Корея аллақачон чегарадан 2000 га яқин чиқинди шарларини учирди.
24 июл, чоршанба куни Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабарига кўра, КХДРдан келган ҳаво шари Жанубий Корея президенти идораси биносига қўнди. Президент хавфсизлик хизмати ҳаво шари таркибини ўрганиб чиқди ва унинг кимёвий, биологик ва радиациявий хавф туғдирмаслигини маълум қилди. Департамент қўшимча қилишича, у Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси билан биргаликда вазиятни кузатишда давом этмоқда.
Жанубий Корея ҳарбийлари 21 июл куни Шимолий Корея чегарадан яна чиқинди шарларини учираётгани ҳақида огоҳлантирган эди. Олдинги ҳолатларда бўлгани каби, расмийлар аҳолини қулаган нарсаларга тегмасликка ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ёки ҳарбийларга хабар беришга чақирди.
Аввалроқ Сеул Шимолий Корея чегараси бўйлаб карнайлар орқали халқаро янгиликлар, демократия ва капитализм ҳақидаги маълумотлар ҳамда K-pop мусиқаларини эшиттиришни қайта бошлади. Жанубий Корея томони бу қадамни Пхеняннинг ҳаво шарлари ёрдамида амалга ошираётган «ёвуз, шармандали ва қўпол» ҳаракатларига муносабат сифатида изоҳлади.
Пхенян: чиқинди шарлари - Кимни танқид қилувчи варақаларга жавоб
Май ойидан бери Шимолий Корея жанубий чегара орқали икки мингга яқин ҳаво шарларини учирди, уларга чиқинди ва гўнг солинган қоплар илиб қўйилган. Шимолий Корея расмийлари аввалроқ уларнинг жанубий қўшнисига «самимий совға»лари «чегара ҳудудига ташвиқот материаллари ва чиқиндиларнинг тез-тез сочиб юборилишига жавоб» эканини таъкидлаган эди. Шу тариқа Шимолий Корея жанубий кореялик фаолларнинг Шимолий Корея раҳбариятини танқид қилувчи варақалар, яриморол жанубидаги демократик жамият ҳақида маълумот берувчи ва шимолда тақиқланган Жанубий Корея поп-гуруҳларининг мусиқий видеолари бўлган USB’лар бўлган шарларни учираётганига жавоб қайтарди.
Тавсия этамиз
Тармоқларда янги фирибгарлар: фаоллашаётган тредингчилар, 2 кунга “права” ва Masdar ниқобидаги молиявий пирамида
Ўзбекистон | 18:57 / 06.01.2025
Украинанинг Курск областидаги «катта юриши». Бу ҳақда нималар маълум?
Жаҳон | 14:50 / 06.01.2025
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?
Фан-техника | 13:51 / 06.01.2025
«Олтин тоғлар» ваъда қилган Трамп. Унинг режасида нималар нотўғри?
Жаҳон | 11:51 / 06.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилда Германиядан депортация қилинганлар сони 20 фоизга ошди
Жаҳон | 16:22
-
9 январ куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Ўзбекистон | 16:05
-
Шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам расман тан олинади
Ўзбекистон | 16:02
-
Давлат сирлари тўғрисида қонун қабул қилинди. Нималар кўзда тутилган?
Ўзбекистон | 15:51
Мавзуга оид
17:25 / 07.01.2025
КХДР гипертовушли баллистик ракета синови муваффақиятли ўтганини эълон қилди
21:11 / 06.01.2025
КХДР «сосискали шўрва» учун одамларни лагерларга юборишни бошлади — ОАВ
19:59 / 06.01.2025
КХДР Япон денгизи томон баллистик ракета учирди
12:11 / 30.12.2024