Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳрида майнинг ферма ташкил қилганлар ушланди
Андижонда майнинг ферма ташкил этиб, “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, вилоят ИИБ ҳамда “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Д.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Андижон шаҳри, Савдогарлар кўчасидаги хонадонда тижорат мақсадида 11 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, қонунга хилоф равишда майнинг крипто-активлари фаолияти билан шуғулланиб, давлат ва жамият манфаатларига 413,4 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026