Жаҳон | 13:54 / 28.07.2024
15194
11 дақиқада ўқилади

Авдийивка йўналишидаги жанглар ва фронтга йўл олган янги аскарлар. Уруш суратлари

Киевдаги «Охматдет» болалар шифохонаси Россия зарбасига йўлиққан бир ойга яқин вақт ўтиб одатий режимига қайтди. Володимир ва Елена Зеленскийлар беморларни зиёрат қилишди

Володимир ва Елена Зеленскийлар Киевдаги «Охматдет» болалар шифохонасига ташриф буюрди, 8 июл куни шифохона Россия қўшини зарбасига учраганди. Ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, 30 дан ортиқ киши жароҳатланганди. Украина ФВДХ маълумотига кўра, ўша куни Киевга зарбалар оқибатида жами 33 киши ҳалок бўлиб, 121 киши яраланган.

Украина томони РФ армияси ҳоспиталга қасддан ҳужум қилганини билдирган. РФ мудофаа вазирлиги бунга жавобан вайронгарчиликка «украинларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси» сабаб бўлганини айтган. Мустақил экспертлар ва журналистлар ҳисоблашича, «Охматдет» корпусига россияликлар ракетаси келиб тушган.

20 июл куни «Охматдет» бош директори Володимир Жовнир ҳоспитал фаолияти тиклангани, шифокорлар ҳамда тиббиёт ҳамширалари ишга қайтганини маълум қилди.

Шифохонага ташриф чоғида президент ва унинг рафиқаси бу ерда даволанаётган болалар билан гаплашишди. «Шифохонага ёрдам бераётганлар, Россия ракетаси келиб тушганидан кейин бу ерга келиб, харобаларни тозалаш ишларида қатнашган, болаларга ғамхўрлик қилганларнинг барчасига раҳбат. Украинларни қўллаб-қувватлаш учун ечим қидираётганларга ҳам раҳмат», — деган Зеленский.

Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати / AFP / Scanpix / LETA
Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати / AFP / Scanpix / LETA

Украин энергетиклари фронт чизиғи яқинида Россия яксон этган электр тармоқларини тикламоқда. Мамлакатдаги миллионлаб кишилар ҳаёти уларнинг фаолиятига боғлиқ

Июл ойи ўрталарида Россия армияси Донецк областида катта муваффақиятга эришди: Новоселовка қишлоғини эгаллаган РФ қуролли кучлари Украина қуролли кучларини Авдийивка ҳамда Украинанинг Донбасс жанубидаги асосий фронт орти базаси ҳисобланган Покровск шаҳри оралиғидан ўтган Волчя дарёси ортига суриб ташлади. Шунингдек, РФ қўшини Прогресс қишлоғи ҳамда унинг темирйўл станциясини назоратига олган. Прогрессдан жануб ва шимолдаги украин ҳарбийларининг қанотлари қуршов остида қолган. Украинадаги манбалар шимолий участкадаги айрим роталар қуршовга тушиб қолгани ҳақида ҳам ёзди.

Аммо бундан ҳам муҳимроғи шундаки, агар Украина қуролли кучлари вазиятни барқарорлаштира олмаса, Россия қўшини яқин ҳафталар ичида Украинанинг Часив Яр ва Торецкдаги гуруҳлари таъминоти амалга ошириладиган Покровск — Константиновка трассасига чиқиши ва йўлни тўсиб қўйиши мумкин. Фронтнинг бошқа участкаларида ҳам вазият Украина қуролли кучлари учун оғирлигича қолмоқда.

Бу вақтда россиялик ҳарбийлар украинларнинг энергетика инфратузилмаларига зарбалар бермоқда. Financial Times нашри 2024 йил июнида Россия Украина электр станцияларининг ярмидан кўпроқ қисмини сафдан чиқаргани ёки эгаллаб олгани ҳақида хабар берганди — бу мамлакатда уруш бошидан буён энг йирик кўламдаги электр узилишларига олиб келмоқда. Газета маълумотига кўра, кенг кўламли босқин бошланганидан буён Украинада электр энергияси ишлаб чиқариш икки баравардан кўпроққа камайган — 55 гигаваттдан 20 гигаваттгача.

Бундай шароитларда украин энергетиклари иши ўта хавфли бўлиб бормоқда. Қуйида «ДТЭК Энерго» компанияси ходимлари Донецк областида, фронт чизиғи яқинидаги қишлоқлардан бирида мунтазам зарбалар оқибатида шикастланган электр тармоқларини тузатиш ишлари акс этган.

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучлари Торецк мудофаасини ушлаб турибди. Маҳаллий аҳоли россияликларнинг зарбалари остида эвакуация қилинмоқда

Украина қуролли кучлари Донецк области Бахмут райони Торецк шаҳри мудофааси учун қўшимча кучлар ташлади, бу ерда Россия армияси июл ойи аввалида кутилмаган юриш бошлаганди. Ҳозирга келиб РФ қуролли кучларининг Торецк агломерацияси томон юриши суръатлари кутилганидек пасайган. Шу билан бир вақтда, Россия ҳарбийлари Покровск йўналишида Прогресс қишлоғи ва ундаги темирйўл станциясини эгаллаган, бу эса украинларнинг Часив Яр ва Торецкдаги гуруҳлари таъминотини жиддий хавф остида қолдирган.

Украина ҚК бош штаби хабар қилишича, ўтган кун давомида РФ кучлари Торецк атрофида — Пивничне, Ню Йорк ва Зализне посёлкаларига жами 11 марта ҳужум амалга оширган. Торецкда россияликларнинг сўнгги зарбалари оқибатида иккита турар жой биноси вайрон бўлиб, тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлган ва бир киши яраланган, деган Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Вадим Филашкин. Кун давомида РФ қўшини Донбассдаги аҳоли яшаш манзилларига 22 бор ҳужум қилган, фронт чизиғи яқинидаги ҳудудлардан 229 киши эвакуация қилинган, шундан 26 нафари болалар, деб ёзади ушбу мулозим телеграм-каналида.

Торецкда олинган қуйидаги суратларда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходимлари тўхтовсиз зарбалар шароитида тинч аҳоли вакилларини қандай эвакуация қилаётгани акс этган. Ҳозирда шаҳарда беш мингдан камроқ киши қолган. 2014 йилга қадар Торецкда 35 минг атрофида одам яшарди.

Торецкда вайрон бўлган уйнинг Украина ФВДХ ходимлари автомобили деразасидан кўриниши, 2024 йил 22 июл
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Фавқулодда хизмат ходимлари зарба вақтида яширинмоқда, 22 июл
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Торецк аҳолиси эвакуация қилиниши, 22 июл
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Торецкнинг қуш парвози баландлигидан кўриниши. Фото 2024 йил 24 июлда дрон орқали олинган
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Россия армияси Авдийивка йўналишида ўтган йил кузида бошланган юришини давом эттирмоқда

Фронтнинг Донецк области Авдийивка йўналишида Россиянинг «Марказ» қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ҳарбийлари ҳаракатланмоқда. Россия мудофаа вазирлиги ҳар кунги ҳисоботларида мазкур бўлинмалар мунтазам равишда «тактик вазиятини яхшилаётгани» ҳамда Украина қуролли кучлари ҳужумларини қайтараётганини маълум қилмоқда. Россия армияси Авдийивка томон юришини 2023 йил октябрида бошлаганди.  2024 йил 17 феврал куни Украина қуролли кучлари бош қўмондони Олександр Сирский украин кучлари шаҳарни тарк этгани ҳақида эълон қилди. Улар бир неча кун олдинроқ Северне ва Степне қишлоқларини ҳам ташлаб чиққанди. 24 июл куни ҳарбийлашган Z-каналлар РФ армияси Авдийивка йўналишидаги Новоселовка Первая қишлоғининг ғарбий чеккасини эгаллагани ҳамда у ерга Россия байроғини ўрнатганини хабар қилди.

Станислав Красилников / РИА Новости / Спутник / Profimedia

Ярадор украин ҳарбийлари фронтдан эвакуация қилиниши. Улардан баъзиларининг қўл ёки оёқлари кесиб ташланган

Туркиянинг Anadolu агентлиги фотографи Винченцо Чиркоста Донецк областидаги фронт чизиғига бориб, Украина қуролли кучларининг яраланган ҳарбий хизматчилари эвакуациясига гувоҳ бўлди. Тасвирлар 19 июл куни олинган, съёмканинг аниқ жойи очиқланмаган. Ҳарбийлар фронт чизиғидан «Госпиталерлар» тиббиёт баталёни ходимлари томонидан махсус жиҳозланган автобусларда олиб чиқилмоқда. Ҳарбийлар орасида қўл ёки оёқларини кесишга тўғри келган оғир аҳволдаги ярадорлар ҳам бор. Мазкур баталён Украина қуролли кучларининг қайси бўлинмасига мансуб экани номаълум.

Vincenzo Circosta / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украина ҚК «Карпат Сечи» баталёнининг янги чақирилган аскарлари Донбассга йўл олишга тайёрланмоқда

РФ қуролли кучларининг 2022 йил февралидаги кенг кўламли босқинидан кейин Украинада эълон қилинган сафарбарлик тўхтамаяпти ва унинг муддатлари бир неча бор узайтирилди (23 июл куни Рада уни 12-марта , 9 ноябрга қадар узайтирди). 2024 йил май ойи ўрталарида Украинада мамлакат армияси йўқотишларини тўлдиришга қаратилган сафарбарлик тўғрисидаги қонун кучга кирганди (унга кўра, армияга бир неча юз минг киши чақирилиши кутилмоқда). Украина президенти Володимир Зеленский 2024 йил февралида урушнинг икки йили мобайнида Украина қуролли кучларининг 31 минг жангчиси ҳалок бўлганини айтганди. Зеленский яқинда BBC учун берган интервюсида Украина ҳар куни қанча одам йўқотаётганини билишини айтган, аммо аниқ маълумотларни очиқламаганди. «Мен ҳар куни, афсуски, [қурбонлар сони бўйича] бу ўзгаришларни кўраман, ва улар ижобий томонга ўзгармайди, камайиб қолмайди», — деган у.

Украиналик фотограф Анатолий Степанов Олег Куцин номидаги «Карпат Сечи» 49-пиёдалар баталёнининг Донецк областидаги фронт чизиғи яқинидаги позициясига борди ва сафарбарлик доирасида янги чақирилган аскарлар олдинги чизиққа жўнаб кетишдан олдин қандай тайёргарликдан ўтаётганини кадрларга муҳрлади.

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Украина дрон операторларини йиғиш бўйича проектни ишга туширди

Лвивдаги рекрутинг маркази ходимлари
Anastasiia Smolienko / Ukrinform / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Лвивдаги рекрутинг марказидаги авиасимуляторда синов жараёни

Мавзуга оид