Зеленский: Урушнинг «қайноқ» босқичи йил охиригача тугаши мумкин
Зеленский BBC’га берган интервюсида урушнинг «қайноқ» босқичи йил охиригача якунланиши мумкинлигини тан олди ва Лондонни Россия ҳудудига зарбалар бўйича чекловларни олиб ташлашга ёрдам беришга чақирди.
Украина президенти Володимир Зеленский урушнинг «қайноқ» босқичи шу йил охиригача якунланиши мумкинлигини тан олди. «Ўйлайманки, агар биз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак ва Тинчлик саммити форматига амал қилсак, урушнинг қизғин босқичига барҳам беришимиз мумкин. Буни жорий йил охиригача бажаришга ҳаракат қиламиз», деди у 19 июл, жума куни Британияга ташрифи чоғида BBC’га берган интервюсида.
Украина давлат раҳбари агар Киевнинг иттифоқчилари Москвага босим ўтказса, уруш дипломатик йўл билан музокаралар столида тугатилиши мумкинлигини қўшимча қилди. «Бу барча ҳудудларни жангда забт этиш керак дегани эмас, бунга дипломатия орқали эришиш мумкин», - дея таъкидлади у. Қайд этилишича, Россиянинг жанг майдонида кучсизланиши Украинага музокараларда кучлироқ позицияни беради.
Британияда Зеленский Украинага РФдаги нишонларни ғарб қуроллари билан уришга рухсат беришга чақирди
BBC билан суҳбатда Украина президенти яна бир бор таъкидладики, Россия ҳужумларини қайтариш учун Киев Россия ҳудудига ғарб қуролларини масофани чекламай қўллашга рухсат олиши керак. У бундай рухсатни Британия ёрдамида олишга умид қилмоқда. «Биз шунчаки улар бизга қарата ўқ узаётган нуқтага аниқ зарба беришни истаймиз», деди Зеленский.
У Британия вазирлар маҳкамасидаги нутқида бу илтимосни такрорлади. Ғарб қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловларнинг бекор қилиниши Украинага мудофаасини мустаҳкамлаш ва олдинга силжишини таъминлашга ёрдам беради, деди давлат раҳбари ва Британияни бу борада «етакчиликни кўрсатишга» чақирди. «Мен сиздан бошқа ҳамкорларни чекловларни олиб ташлашга ишонтиришингизни сўрайман, бу қадам – Россияни тинчликка эришишга мажбур қиладиган қадам», - деди Зеленский Британия бош вазири Кир Стармерга.
Зеленский: Трамп маъмурияти билан ишлаш қийин бўлади, аммо биз бундан қўрқмаймиз
BBC’га берган интервюсида Зеленский шу йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари вақтида АҚШ маъмуриятининг эҳтимолий ўзгаришига ҳам изоҳ тақдим этиб, Киев бу лавозимга ким сайланишидан қатъи назар, АҚШ исталган президенти билан ишлашга тайёрлигини таъкидлади. Агар Доналд Трамп ғалаба қозонса, унинг маъмурияти билан ҳамкорлик «машаққатли иш бўлади, лекин биз меҳнаткашмиз ва машаққатли меҳнатдан қўрқмаймиз», деб таъкидлади Зеленский.
Трампнинг, агар сайланса, Украинага ҳарбий ёрдам беришга қарши бўлган Оҳайо штатидан сенатор Жей Ди Вэнсни вице-президент этиб тайинлаш ҳақидаги қарорига ишора қилиб, Зеленский шундай деди: «Балки у ҳақиқатан ҳам Украинада нималар бўлаётганини тушунмаётгандир, шунинг учун биз Америка Қўшма Штатлари билан ишлашимиз керак».
Шу билан бирга, Зеленский аввалроқ Россиянинг Украинага қарши урушини 24 соат ичида тўхтатиши мумкинлигини даъво қилган Трампнинг сўзларига шубҳа билан қаради. Украина учун бу «шунчаки жангни тўхтатинг, ҳудудлардан воз кечинг ва уларни унутинг» дегани бўлади, аммо Зеленскийнинг фикрича, Киев бунга ҳеч қачон рози бўлмайди.
Зеленскийнинг Британияга ташрифи
Володимир Зеленский 18 июл куни Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитида иштирок этиш учун Британияга келди. У қирол Чарлз III билан учрашди ва эртаси куни Британия ҳукуматига мурожаат қилди.
Қайд этилганидек, бу сўнгги 27 йил ичида хорижлик етакчининг Британия вазирлар маҳкамаси олдидаги биринчи чиқишидир. Зеленскийдан олдин АҚШ президенти Билл Клинтон 1997 йилда Британия ҳукумати йиғилишида иштирок этган.
Мавзуга оид
18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
07:55 / 20.12.2024
Зеленский Путиннинг «Орешник» билан «дуэл» ҳақидаги сўзларини танқид қилди
15:34 / 18.12.2024
Британиянинг нуфузли университетларидан бири Ўзбекистонда филиал очишни режалаштиряпти
13:55 / 18.12.2024