Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон бош вазири Украинадаги можаро туфайли терактлар хавфи борлигини маълум қилди
Мамлакат расмийлари Украинадаги уруш келаси йилдан кечиктирмай тугашини кутмоқда, деди Иракли Кобахидзе.
Украинада қуролли можаро давом этар экан, Гуржистонда терактлар хавфи сақланиб қоляпти. Бу ҳақда Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзе мамлакат телевидениеси орқали маълум қилди.
«Украинадаги уруш давом этар экан, хавфлар сақланиб қоляпти. Контекст шу тарзда қолар экан, бу хавф-хатарлар мамлакатимизда сақланиб қолади», — деди ҳукумат раҳбари.
Кобахидзе бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тергов қилинаётган «Гуржистон орзуси» партияси асосчиси Бидзина Иванишвилига суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўриш бўйича иш доирасида мамлакатда терактлар хавфи сақланиб қолмоқдами, деган саволга жавоб бериб айтиб ўтди.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат расмийлари Украинадаги уруш келаси йилдан кечиктирмай якунланишини кутмоқда.
Аввалроқ Гуржистон Давлат хавфсизлик хизмати Иванишвилини ўлдиришга Гуржистон ҳукуматининг ҳозирда Украинада яшовчи собиқ вакиллари томонидан тайёргарлик кўрилгани ҳақида маълумот тарқатган эди.
Мавзуга оид
08:21 / 07.03.2026
ЕИ гуржистонлик дипломатлар учун визасиз режимни тўхтатди
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
23:16 / 12.01.2026
Гуржистоннинг собиқ бош вазири Гарибашвили беш йилга қамалди
10:03 / 09.01.2026