Жорий ҳафтанинг дастлабки савдо сессияси деярли барча йирик фонд бозорларининг қулаши билан эсда қолди. Бунга аввалги ҳафта бўлиб ўтган Федерал захира тизимининг (ФЗТ) йиғилишида фоиз ставкаси ўзгаришсиз сақлаб қолиниши ва ҳафта сўнгида меҳнат статистикасининг прогнозлардан ёмон чиқиши, шунингдек, Яқин Шарқда кескинлик янада авж олиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлди.

Jahon Insights канали экспертлари 5 августдан 9 августгача бўлган даврда Халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.  

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

  • S&P500 – 5344 (ҳафта бошидан -0,04 фоиз, йил бошидан +12,04 фоиз);
  • NASDAQ – 18513 (ҳафта бошидан +0,39 фоиз, йил бошидан +10,03 фоиз);
  • DJI – 39497 (ҳафта бошидан -0,6 фоиз, йил бошидан +4,8 фоиз).

АҚШ фонд индекслари навбатдаги ҳафтани қулаш билан бошлаганларига қарамай, ҳафта давомида тикланишга уринди. Dow Jones ва S&P500 индекслари мос равишда 240 ва 3 пункт пасайган бўлса, NASDAQ индекси олдинги ҳафтага нисбатан 72 пункт кўтарилди.

Асосий қимматбаҳо металлар:

  • Олтин – 2430 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -0,48 фоиз, йил бошидан +17,84 фоиз;
  • Кумуш – 27,4 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -3,91 фоиз, йил бошидан +15,59 фоиз;
  • Алюминий – 2266 доллар (1 тоннаси) ҳафта бошидан +1,58 фоиз, йил бошидан -4,83 фоиз:
  • Мис – 4,01 доллар (1 фунти) ҳафта бошидан -3,34 фоиз, йил бошидан +2,93 фоиз.

Ташқи турли риск ва воқеаларга қарамай қимматбаҳо металлар арзонлашди. Ҳафта давомида олтин, кумуш,ва мис мос равишда 11,62 доллар, 1,12 доллар ва 0,14 долларга қийматини йўқотди. Фақатгина алюминий 35,2 долларга қимматлашди.

Нефт

  • WTI – 77 доллар (ҳафта бошидан +3,9 фоиз, йил бошидан +8 фоиз);
  • BRENT – 79,7 доллар (ҳафта бошидан +3 фоиз, йил бошидан +3,45 фоиз).

Ҳафта давимида нефтнинг WTI маркаси 2,89 долларга, BRENT эса 2,32 долларга қимматлашди.

Валюталар

  • USD/EUR: +0,05 фоиз (йил бошидан -1,11 фоиз);