Симуляция ва фойдаланилмаган пеналти — Машарипов ва Шомуродовнинг Қирғизистонга қарши ўйиндан кейинги фикрлари
ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқич 7-тури доирасидаги Ўзбекистон – Қирғизистон (1:0) учрашувидан кейин Жалолиддин Машарипов ва Элдор Шомуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Tribuna.uz
Қирғизистонга қарши ўйин осон бўлмади. Яхши имкониятларимиз бўлди, лекин тўп дарвозага киришни хоҳламади. Энг муҳими керакли 3 очкони қўлга киритдик.
Биринчи бўлимдаги пеналти? Элдорга тепасанми ёки тепайми дедим. У тепаман деди. Мен майли дедим.
Симуляция ва сариқ карточка? Исталган футболчи Эронга қарши муҳим ўйинда ўйнагиси келади. Ўша вазиятда бекор бундай қилдим деб ўйлайман. Аллоҳнинг режаси ҳар доим бизникидан яхши деб биламан.
Жаҳон чемпионатига қанчалик яқинлашдик? Ўлашимча, 90 фоиз яқиналшдик. Аммо ҳаммаси кейинги ФИФА кунларига қолади деб ўйлайман», — дейди Машарипов.
«Муҳим 3 очкони қўлга киритиб, жаҳон чемпионати сари яна бир қадам ташладик. Олдимизда яна бир финал турибди. Эронни ютсак, мундиални 99 фоиз ҳал қилган бўламиз. Ғалаба учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Пеналти? Футболда бўладиган ҳолат, муҳими ғалаба қозондик. Ярим жамоа гол ура олмаслигимни сезганини (кулади) айтди» — дейди Шомуродов.
Ўзбекистон жаҳон чемпионати саралаши доирасида 25 март куни Эрон меҳмони бўлади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди
Жамият | 18:44
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда – Саида Мирзиёева
Ўзбекистон | 18:43
-
Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланмоқда: унда кимлар иштирок этади?
Спорт | 18:11
-
“Ёшлар ойлиги” доирасидаги навбатдаги байрам Қорақалпоғистонда ўтказилди
Ўзбекистон | 18:00
Мавзуга оид

16:12
Жаҳон чемпионатига чиқиш Ўзбекистонга қанча даромад келтиради?

00:13 / 11.06.2025
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи

18:33 / 10.06.2025
Мундиал умиди: кўпларни йиғлатган орзу ҳақида

22:02 / 08.06.2025