Ўзбекистонда сотувлар 2025 йил 19 мартдан бошланиши режалаштирилган.
Янги моделлар Leica Summilux оптикаси ва энг сўнгги Xiaomi HyperOS 2 операцион тизими туфайли фойдаланувчиларга ноёб имкониятлар тақдим этиб, профессионал мобил суратга олиш учун мукаммал ечимлар сифатида тақдим этилмоқда.

Xiaomi 15 Ultra: Суратнинг юқори чўққиси
Xiaomi 15 Ultra дизайни классик фотокамерадан илҳом олинган бўлиб, қора, оқ ва кумуш хром рангларида мавжуд. Кумуш хром модели аерокосмик синфидаги шиша толадан ва қурилманинг ретро услубини таъкидловчи эко-чармдан тайёрланган.

Смартфон 6,73 дюймли WQHD+ (3200х1440 пиксел, 522 ppi) ажойиб AMOLED-дисплей билан жиҳозланган бўлиб, унинг энг юқори ёрқинлиги 3200 нитгача етади. Бу эса тўғридан-тўғри қуёш нурида ҳам мукаммал кўринишни таъминлайди. Экран равон ишлаш ва қувватни тежаш учун 1-120 Гц оралиғида динамик янгиланиш частотасига эга. 68 миллиард рангни акс эттириш, DCI-P3 ранг майдони қамрови, HDR10+ ва Dolby Vision® технологиялари қўллаб-қувватланади. Дисплей Xiaomi Shield Glass 2.0 ва Gorilla Glass 7i мустаҳкам шишалари билан ҳимояланган.
Leica камералар тизими 50 МП асосий Sony LYT-900 (1 дюйм, ƒ/1.63) сенсорини, 10 см масофадан макросурат олиш функциясига эга 70 мм Leica телефото ва 200 МП (100-200 мм) ултрателефото камераларини ўз ичига олади. Манзаралар учун 14 мм ўлчамли ултра кенг бурчакли камера мавжуд. 120 кадр/сониягача 4К видео суратга олиш, OIS ва EIS барқарорлаштириш тизимлари, шунингдек Dolby Vision® технологияси ва 10 битли Лог ёзуви қўллаб-қувватланади. Тўртта микрофон юқори сифатли овоз ёзишни таъминлайди.
Xiaomi 15: ихчам кўринишда флагман мукаммаллиги

Xiaomi 15 тўрт хил рангда тақдим этилади: қора, оқ, яшил ва суюқ кумуш. У замонавий дизайни ва 1,38 мм қалинликдаги ўта юпқа ҳошиялари билан ажралиб туради. Смартфон 6,36 дюймли AMOLED CrystalRes (2670 х 1200, 460 ppi) экрани билан жиҳозланган бўлиб, 3200 нитгача ёрқинликка эга ва 68 миллиардгача рангни акс эттира олади. DC димминг қорайтириш технологияси ҳамда TÜV Rheinland Low Blue Light ва Flicker-Free сертификатлари туфайли контент кўриш пайтида юқори даражадаги қулайлик таъминланади ва узоқ муддат фойдаланишда ҳам фойдаланувчиларнинг кўзларига тушадиган зўриқиш минималлаштирилади.











