Tahoe, 200 минг доллар ва икки қаватли коттеж — Олимпиада ғолиблари тақдирланди

Фото: Бош вазир матбуот котиби
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкент аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Спортчиларни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, бош вазир Абдулла Арипов, Спорт вазирлиги раҳбарияти, пойтахт ҳокими ва бошқа мутасаддилар кутиб олди.
Миллий Олимпия Қўмитаси биносида Олимпиадада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун 8 та Tahoe (чемпионларга) ҳамда 5 та BYD Song Plus Champion (кумуш ва бронза медали соҳибларига) автомобиллари совға қилинди.
Шунингдек, чемпионларга президент совғаси сифатида уй ҳам берилди.
Олтин медаль соҳибларига:
- 200 минг АҚШ доллари;
- Tahoe автомобили;
- 2 қаватли коттеж.
Кумуш медаль соҳибларига:
- 100 минг АҚШ доллари;
- BYD Song Plus EV Champion автомобили;
- Квартира.
Бронза медали соҳибларига:
- 50 минг АҚШ доллари
- BYD Song Plus DM-I Champion автомобили;
- Квартира.
Ўзбекистон спорт делегацияси Париждаги Олимпиада ўйинларни тарихий натижа билан, 206 мамлакат орасида 13-ўринда якунлади. Ўзбекистон ҳисобидаги 13 та медалдан иборат жамғарма таркиби – 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзадан иборат бўлди.
Олтин медал:
- Диёра Келдиёрова (дзюдо, -52 кг);
- Улуғбек Рашитов (таэквондо WТ, -68 кг);
- Разамбек Жамалов (эркин кураш, -74 кг);
- Ҳасанбой Дўсматов (бокс, -51 кг);
- Абдумалик Халоков (бокс, -57 кг);
- Асадхўжа Мўйдинхўжаев (бокс, -71 кг);
- Лазизбек Мулложонов (бокс, -80 кг);
- Баҳодир Жалолов (бокс, +92 кг).
Кумуш медал:
- Акбар Жўраев (оғир атлетика, -102 кг);
- Светлана Осипова (таэквондо WТ, +67 кг).
Бронза медал:
- Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо, -100 кг);
- Алишер Юсупов (дзюдо, +100 кг);
- Ғуломжон Абдуллаев (эркин кураш, -57 кг).
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда янги автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш жорий қилинди
Ўзбекистон | 08:33
-
Техинспекция «Дубай шоколади»да хавфли бактерияларни аниқлади
Ўзбекистон | 07:51
-
Ўзбекистоннинг кўп асрлик 9 туп дарахти махсус халқаро рўйхатга киритилди
Ўзбекистон | 07:35
-
Саудияда оч ва бошпанасиз қолган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 07:32
Мавзуга оид

20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди

18:15 / 13.09.2024
Ўзбекистон Паралимпия ҳаракатининг олтин авлодисиз – Шавкат Мирзиёев

21:04 / 07.09.2024
Хитой қаторасига олтинчи марта Паралимпия ўйинларида ғалаба қозонди

14:53 / 06.09.2024