Жаҳон | 12:15 / 21.08.2024
2328
1 дақиқада ўқилади

Конгода бортида 300 нафар йўловчи бўлган кема чўкиб кетди

Омон қолганлар жуда кам экани айтиляпти, бедарак йўқолганларнинг сони аниқлаштирилмоқда. 

Фото: Anadolu agency

Конго Демократик Республикаси (Конго ДР) ғарбидаги Лукени дарёсида ичида 300 га яқин киши бўлган кема чўкиб кетди

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳалокатдан кейин бир неча киши омон қолган, ўнлаб йўловчилар чўкиб кетган бўлиши мумкин.

Расмийларнинг таъкидлашича, бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлганларнинг сонини аниқлаш ҳали ҳам қийин бўлмоқда.

Июн ойида КДРда кема ҳалокати оқибатида камида 86 киши, жумладан 21 бола ҳалок бўлган эди. 

Мавзуга оид