Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчисига сиртдан ҳукм чиқарилди
Басманний суди Павел Врублевскийни олти йилга озодликдан маҳрум қилди. 2022 йилда Украинанинг Қозоғистондаги элчиси сифатида у имкон қадар кўпроқ русларни ўлдиришга чақирганди. Шундан сўнг Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва кейин ишдан бўшатилган.
Москвадаги Басманний туман суди Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Павел Врублевскийга нисбатан сиртдан ҳукм чиқарди. У адоват ёки нафрат қўзғатиш моддаси бўйича айбдор деб топилди, деб хабар берди 26 август, душанба куни Москва умумий юрисдикция судлари матбуот хизмати.
Суд қарори билан Врублевский олти йилга умумий режимли колонияга ҳукм қилинди. «Озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ муддати Петр Юревич Врублевский Россия Федерацияси ҳудудига экстрадиция қилинган пайтдан ёки Россия Федерацияси ҳудудида ушланган пайтдан бошлаб ҳисобланади», — дейилади хабарда.
Врублевскийга қарши иш
Россияда Врублевскийга нисбатан жиноий иш унинг қозоғистонлик блогер Диас Кузаиров билан 2022 йил августида суҳбатидан сўнг очилган эди. Ўша пайтда Қозоғистондаги Украина дипломатик миссиясини бошқарган дипломат блогер билан суҳбатда Россиядан ҳимояланаётган ўз мамлакатининг мақсади имкон қадар кўпроқ русларни ўлдириш эканлигини айтди. «Биз ҳозир қанча кўп русларни ўлдирсак, болаларимиз шунчалик кам ўлдиришга мажбур бўлади», деди у.
Шундан сўнг, Врублевский Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, у ерда унга «бундай баёнотлар қабул қилиниши мумкин эмаслиги ва хорижий давлат элчиси фаолиятига мос келмаслиги» айтилган. «Бундай ҳаракатлар давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларга путур етказмаслиги керак», — дея маълум қилган Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги.
Ушбу можаро фонида Украина президенти Володимир Зеленский Врублевскийни Қозоғистондаги элчи лавозимидан озод қилди.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026