Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида қарийб бир ойдан бери чиқинди полигони тутаб ёнмоқда. Бу ҳақда Kun.uz’га ҳудудда яшовчи аҳоли мурожаат билан чиқди.
Мурожаатчиларга кўра, чиқинди полигонидан чиқаётган тутун атрофни қоплаб олган ва бунинг оқибатида ҳудудда яшовчи аҳоли азият чекмоқда. Уларнинг масъулларга қилган мурожаатлари эса натижасиз бўлган.
“Чиқиндихона бир ойдан буён ёнмоқда, аммо ҳеч кимнинг иши йўқ, биров келиб шуғулланмади бу муаммо билан. Унинг тутунидан қариялар ва болалар нафас олишга қийналишяпти, бу уларнинг соғлигига жиддий таъсир қилмоқда. Тегишли жойларга мурожаат қилдик, фойдаси бўлмади. Улардан фақат “энди ёнмайди”, деган бир хил жавобни эшитяпмиз”, дейилади мурожаатда.







