Учрашув давомида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, шу жумладан талабалар алмашинуви ва кадрлар тайёрлаш, шунингдек, Чирчиқ ва Жиззахда амалга оширилган лойиҳалар ҳамда Бухоро ва Навоий вилоятларида қўшма саноат майдонларини ташкил этиш ва бошқалар масалалар юзасидан фикр алмашилди.

46 ёшли Нодиржон Қосимов Қозонга бош консул этиб тайинланишидан олдин Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган. 

Нодиржон Қосимов 2018-2023 йилларда бош консулхонани бошқарган ва Эрондаги элчи этиб тайинланган Фариддин Насриев ўрнига тайинланди.