Татаристондаги дронлар ҳужуми оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари ватанга олиб келинди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, бунинг учун 12 август куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучлари самолёти махсус рейсни амалга оширган.

8 нафар ўзбекистонлик 10 август куни Нижнекамск шаҳрига Украина томонидан уюштирилган дрон ҳужумлари вақтида ҳалок бўлган эди. Улар қурилиш соҳасида ишлаб келган. Уларнинг жасадлари қайтарилишидан олдин Нижнекамск масжидларидан бирида жаноза намози ўқилган.

Қурбонлардан ташқари, яна бир неча ўзбекистонликлар турли даражада тан жароҳатлари билан шифохоналарга жойлаштирилган.

Мазкур дронлар ҳужуми оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган (улардан 8 нафари Ўзбекистон ватандоши, яна бири Тожикистон ватандоши), улардан 9 нафари зарба пайтида ётоқхонада бўлишган. Ҳужумда, шунингдек, 39 киши жароҳатланган.

Бу – сўнгги ойларда Россияда тинч аҳоли ўртасидаги энг оғир қурбонлар берилган ҳолатлардан бири бўлди.

Ўзбекистон томони фуқаролик объекти бўлмиш ётоқхонага берилган зарба юзасидан Украина томонига ҳозирча оммавий равишда бирор муносабат билдирмади.