Ҳар қандай мамлакат, шу жумладан Ўзбекистон учун ҳам табиий газ ресурслари стратегик аҳамиятга эга. Бу мамлакат иқтисодиёти, энергетик хавфсизлиги ва ташқи савдо балансига жуда катта таъсир кўрсатади. Сўнгги маълумотларга кўра, электр энергияси генерациянинг 70-75 фоизи газ ҳисобига амалга оширилади. Табиий газ қазиб олишнинг йилдан йилга қисқариб бораётгани эса мамлакатнинг энергетик мустақиллигига жиддий таҳдид солиши мумкин.
13 йилда 30 фоизлик қисқариш
Охирги йилларда Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш муттасил равишда қисқариб бормоқда. Хусусан, 2010–2023 йиллар оралиғида бу қисқариш қарийб 30 фоизни ёки 19,2 млрд куб метрни ташкил қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2010-2023 йиллар оралиғида табиий газ қазиб олиш динамикаси қуйидагича бўлган:

Газ экспорт қилувчи давлатдан соф импортёрликкача
Ўзбекистон узоқ йиллардан бери хорижга газ экспорт қилувчи давлат бўлиб келган. Лекин 2020 йилдан бошлаб, газ экспорти кескин қисқарган.
2017 йилда 1 млрд 390 млн долларлик, 2018 йилда 2 млрд 424 млн долларлик, 2019 йилда 2 млрд 257 млн долларлик, 2020 йилда (пандемия йили) 478 млн долларлик, 2021 йилда 717 млн долларлик , 2022 йилда









