«Ўзбекнефтгаз» 2023 йил учун газ қазиб олиш прогнозини пасайтирди
«Ўзбекнефтгаз» 2023 йил учун табиий газ қазиб олиш прогнозини 34,1 миллиард куб метрдан 32,3 миллиард куб метрга пасайтирди. Бу конлардаги захираларнинг қисқариши билан боғлиқ.

«Ўзбекнефтгаз» 2023 йил учун табиий газ қазиб олиш прогнозини 34,1 миллиард куб метрдан 32,3 миллиард куб метрга пасайтирди. Бу ҳақда Gazeta.uz компания бошқарув раисининг трансформациялар бўйича биринчи ўринбосари Беҳзод Усмановга таяниб, хабар берди.
«Қазиб олиш прогнози бироз камроқ, тахминан 1,8 миллиард куб метр. Бу конлардаги захираларнинг қисқариши бўйича қилган прогнозларимиз ўзини оқламагани сабабли содир бўлди. Улар жадал суръатда қисқариб бормоқда. Биз ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича кўраётган чора-тадбирлар ишлаб чиқариш даражасини 34,1 миллиард куб метрда ушлаб туриш учун етарли эмас», - деган Беҳзод Усманов.
Унинг сўзларига кўра, қидирув ишларини олиб бориш ва янги конларни очиш учун кўпроқ сармоя керак.
Беҳзод Усманов 2026 йилгача газ қазиб олиш бўйича прогнозни 2022 йилнинг ноябрида Ўзбекистон иқтисодий форумида эълон қилганди. Ўшанда у 2023 йилда 34,1 миллиард куб метр газ қазиб олиш, жумладан, геология-қидирув ишлари ҳисобидан 1,8 миллиард куб метр газ қазиб олиш режалаштирилганини айтганди. Аммо февраль ойида прогноз 32,8 миллиард, ҳозир эса 32,3 миллиард куб метргача қисқарди.
Маълумот учун, 2022 йилда газ қазиб олиш 53,8 млрддан 51,66 млрд куб метргача ёки 4 фоизга камайганди.
2023 йилнинг январ-июнь ойларидаги газ қазиб олиш кўрсаткичлари:
- Январь – 4,31 млрд куб;
- Февраль – 3,85 млрд куб;
- Март – 4,16 млрд куб;
- Апрель – 3,94 млрд куб;
- Май – 3,6 млрд куб;
- Июнь – 3,7 млрд куб.
Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида газ қазиб олиш ҳажми 23,56 млрд куб метрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,51 млрд куб метр (2022 йилнинг январ-июнь ойларида 26,07 млрд куб метр бўлган) ёки 9,6 фоизга қисқарган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади
Ўзбекистон | 09:50
-
Навоийда винтиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 09:47
-
Россия ва Украина Истанбулда асирларни алмашиш борасида келишиб олди
Жаҳон | 09:43
-
Намангандаги қабристонда ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 09:10
Мавзуга оид

13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди

13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи

15:20 / 01.05.2025
Газ қуйиш шохобчаларида метан нархи 5200 сўмгача қимматлашди

11:55 / 28.04.2025