Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева: «Оиладаги зўравонликларга қарши кураш бўйича мамлакатимиз минтақада етакчига айланганидан фахрланаман»
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ЖСТ бош котиби, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби, БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси бош котиби, ЖССТ бош директори, Халқаро меҳнат ташкилоти минтақавий директори билан мулоқот ўтказди.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ЖСТ бош котиби Нгози Оконжо-Ивеала, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татяна Молчан, БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси бош котиби Ребека Гринспан, ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус, Халқаро меҳнат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Беате Андреес билан бир даврада мулоқот ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар биргаликда муҳокама қилинди.

“Мен оиладаги зўравонликларга қарши кураш бўйича мамлакатимиз минтақада етакчига айланганидан фахрланаман. Биз барча учун тенг имкониятлар яратишга интилиб, хотин-қизлар ҳуқуқларини янада кенгайтиряпмиз”, дейди Саида Мирзиёева.

Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, таълим ва ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар — Ўзбекистон ўз зиммасига олган мажбуриятларини тўла-тўкис бажаришга бел боғлаган.
Президент ёрдамчиси ислоҳотлар ва ЖСТга аъзолик йўлида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун халқаро ҳамжамиятга миннатдорлик билдирди.

Мавзуга оид
15:12 / 09.06.2026
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026