18 сентябр куни давлат сектори, халқаро ташкилотлар, Ўзбекистон олий ўқув юртлари вакиллари, Huawei компанияси ва АКТ йўналишлари талабалари "ICT Talent Summit" таълим саммитида иштирок этиб, интеллектуал келажакни ривожлантириш учун рақамли истеъдодлар трансформациясини муҳокама қилдилар. Тадбир 2024 йил 17-20 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтаётган ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 АКТ ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди.

2024 йил 18 сентябрь Huawei компанияси рақамли кўникмаларни ривожлантиришнинг асосий масалаларини муҳокама қилиш ва АКТ соҳасидаги ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ҳамда таълим соҳасини ўзгартиришга қаратилган технологияларни муҳокама қилиш учун Huawei “Huawei ICT Talent Summit” таълим сессиясини ўтказди. Саммит Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT-таълим ассоциацияси кўмагида ўтказилди ва давлат сектори, олий таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда АКТ соҳаси талабаларини бирлаштирди.Тадбир спикерлари сифатида рақамли технологиялар вазирлиги, ЮНEСКОнинг таълимда ахборот технологиялари институти (ЮНEСКО ТАТИ), Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва Huawei компанияси вакиллари иштирок этишди.

Саммит Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT-таълим ассоциацияси кўмагида ўтказилди ва давлат сектори, олий таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда АКТ соҳаси талабаларини бирлаштирди.

Рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов саммитни тантанали нутқи билан очиб берди ва Ўзбекистонда IT таълимини ривожлантириш соҳасидаги ютуқлар ва илғор технологияларни ўрганиш, АКТ соҳасида муваффақиятли карьера қуриш учун рақамли ва тил кўникмаларини ошириш мақсадида ёшлар учун яратилган шароитлар билан ўртоқлашди. "АКТ истеъдодларини ривожлантириш рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг асосий вазифасидир. Давлат, хусусий сектор, халқаро ташкилотларнинг очиқ ва ўзаро ҳамкорлиги бўлажак мутахассисларнинг рақамли муҳитга интеграциялашувини жадаллаштиришга ёрдам беради. Huawei каби етакчи АКТ компанияларининг таълим сертификатига эга курсларида ўқиш имкониятларини яратиш бўйича катта ҳамкорлик ишлари амалга оширилди. Ва биз рақамли истеъдодларни имкониятлардан фойдаланишга ва технологиянинг интеллектуал дунёсига чуқурроқ назар солишга таклиф қиламиз", деди Рустам Каримжонов.
Вазир ўринбосари ёшларни амалий кўникмаларни эгаллашда қўллаб-қувватлаш ва илғор технологияларни ўрганишда эришган ютуқлари учун сертификатлар олиш бўйича давлат дастурини эълон қилди. Олиш учун тавсия этилган билим ва сертификатлар реестрига Huawei ICT Academy курслари ҳам киритилган.








