Ўзбекистон | 08:30 / 20.09.2024
2474
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамқуловни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади. 

Фото: ТИВ

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг хабар беришича, орден элчининг икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий маъно-мазмун ҳамда муҳим ташаббуслар билан бойитиш, устувор йўналишлардаги алоқаларни кенгайтириш ва ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун берилган.

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мукофотни бугун элчига топширди. 

“Элчи жаноблари ва унинг жамоасини чин юракдан табриклаймиз!” - деб ёзади вазир.

Мавзуга оид