"Ўзбекистон ва Куба ўртасидаги масофалар олис бўлишига қарамай узоқ муддатли дўстлик ришталари билан чамбарчас боғланган, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари". 

Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Парриля билан биргаликда Ўзбекистон–Куба ҳамкорлигини икки ва кўп томонлама даражада бойитишнинг янги имкониятлари муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш, фармацевтика, биотехнология, таълим, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда алоқаларни ривожлантириш эътибор марказида бўлди.