Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда АИ-80 бензинидан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди
Ўзбекистонда 2028 йилдан бошлаб «Евро-4» стандартидан паст бўлган автомобил ёнилғисидан фойдаланиш тақиқланади. Шунингдек, 2025−2027 йилларда босқичма-босқич АИ-80 бензинининг импорти ҳам чекланади. Аввалроқ, 2025 йилдан бошлаб ушбу маркадаги ёнилғидан воз кечилиши айтилганди.
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, 2028 йилдан бошлаб «Евро-4» стандартидан паст бўлган автомобил ёнилғисидан(АИ-80) фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда чанг бўронларига қарши курашиш ва ҳаво сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарорида келтириб ўтилган.
Шунингдек, қарор билан 2025−2027 йилларда «Евро-4»дан паст стандартдаги ёқилғи импортини босқичма-босқич тақиқлаш ва мамлакатдаги корхоналарни модернизация қилиш режалаштирилган.
«Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида «Евро-4» ва ундан юқори бензинга ўтиш учун вақт керак. Йил охиригача лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилади ва шундан сўнг Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Лойиҳани тўлиқ якунлаш учун 30−32 ой вақт кетади. Шу билан бирга, 2025 йилдан бошлаб АИ-92 бензинини ишлаб чиқариш ҳар ой ошиб боради. АИ-92 бензини ишлаб чиқаришга тўлиқ ўтиш босқичма-босқич амалга оширилади», дейилади «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизматининг Gazeta.uz’га берган изоҳида.
Аввалроқ, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ноябр-декабр ойларида АИ-91 ва ундан юқори октонли бензинни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлаши, 2025 йил бошидан эса АИ-80 ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиш режалаштирилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:42 / 14.07.2026
Ўзбекистонда бензин нархи Марказий Осиёда энг юқори экани маълум бўлди
08:58 / 09.07.2026
Қримда АИ-95 бензини нархи 92 фоизга ошди
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
08:55 / 03.07.2026