Жамият | 17:44 / 29.09.2024
4009
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиб давлатга 5,5 млрд сўм зарар етказган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Бош прокуратура

Фарғона вилоятида ноқонуний ташкил этилган корхона табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига жуда катта зарар етказган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Марғилон шаҳри “Кичик саноат зонаси” ҳудудидаги нотурар жойда фуқаро Т.М. ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб, ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этган.

Сўнг қўлбола газ қурилмаларини (горелка) ўзбошимчалик билан ер остидан ўтган ўрта босимли газ қувурига яшириш равишда улаб, 5 млрд 604 млн сўмлик ҳажми 2 млн 155 минг куб метр табиий газни ўғирлаган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Т.М., К.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид